Бугун 1 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Франция Россиянинг "соя флоти"га мансуб танкерни қўлга олди

Франция Россиянинг "соя флоти"га мансуб танкерни қўлга олди

Мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари Атлантика океанида халқаро санкциялар остида бўлган ва Россиядан келаётган "Tagor" нефт танкерини қўлга олди.

Бу ҳақда Франция президенти Эммануэл Макрон маълум қилди.

"Marinetraffic" сервиси маълумотларига кўра, "Tagor" Мурманск портидан 2025 йилнинг декабрида чиққан ва Камерунга етиб бориши керак бўлган. Сўнгги бир ҳафта давомида унинг ҳаракати ҳақидаги маълумотлар очиқ эмас.

Макроннинг қўшимча қилишича, денгиз қатновининг асосий қоидаларига ҳам риоя қилмайдиган "соя флоти" кемалари ҳам атроф-муҳит, ҳам денгиз транспортининг барча иштирокчилари хавфсизлиги учун таҳдид туғдиради.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилнинг январида Володимир Зеленский Европа давлатларини санкцияларни четлаб ўтиб нефт ташиётган Россия кемаларини қўлга олишга чақирган эди. Ўша куннинг ўзида Франция ҳарбий-денгиз кучлари Ўрта ер денгизида Россиядан келаётган нефт танкерини қўлга олди. 20 март куни Париж яна бир танкерни қўлга олди, кейинчалик у қўйиб юборилди.

Киритилди: Бугун 15:15. Ўқилди: 279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!