Европа, айниқса Франция, Россиянинг «Орешник» гипертовушли ракета комплексига ўхшаш қуролга эга бўлиши керак, — деди Франция президенти Макрон Истр округида ҳарбийлар билан учрашувдаги нутқида.
Франция Президентининг бошқа баёнотлари:
— Биз Европадаги энг кучли армиямиз, Европадаги энг мустақил ва автоном ядровий тўхтатувчи кучга эгамиз, бу эса замонавий дунёда ноёб куч.
— Биз, французлар, жаҳон воқеаларининг томошабинлари ёки шунчаки шарҳловчилар эмасмиз;
— Фахрланинг. Мамлакатингиз ва қуролли кучларимиз билан фахрланинг, чунки бу фахр қонунийдир;
— Кейинги авлод SAMP/Т тизими асосан Франция ва Европа тизими бўлиб, дунёдаги энг яхшисидир. У АҚШнинг Патриот тизимидан самаралироқ;
— Биз бу ерда ҳаракат қилиш учун келдик — ташаббус кўрсатиш, ўзимизни ҳимоя қилиш, зарур бўлган нарсаларни ишлаб чиқариш, янги имкониятларни жойлаштириш, иттифоқчиларимизга таҳдид солганларида ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш ҳамда қаерда иштирок этсак ҳам, барқарорлик ва тинчлик учун куч бўлишимиз керак.