Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Франция прокуратураси Саркозини 7 йилга озодликдан маҳрум қилишни талаб қилди

Франция прокуратураси Саркозини 7 йилга озодликдан маҳрум қилишни талаб қилди

У 2007 йилги сайловолди кампаниясини Ливиядан келган маблағлар ҳисобидан ноқонуний молиялаштирганликда айбланяпти. Шунингдек, прокуратура 300 минг евро миқдорида жарима солиш ва беш йил муддатга давлат лавозимларини эгаллашни тақиқлашни талаб қилмоқда.

Аввалроқ, Николя Саркози сайлов харажатлари иши бўйича шартли равишда муддатидан олдин озодликка чиқарилгани ҳақида хабар берилган эди.

Суд 5 май куни Франциянинг собиқ президентига шартли равишда муддатидан олдин озодликка чиқиш ҳуқуқини беришга қарор қилганди. Саркози фойдасига чиқарилган бу қарор унинг ёши (71 ёшда) билан боғлиқ ва у 7 майдан кучга кирган эди. Жазони ўташ тартибини енгиллатишни Саркозининг ўзи сўраган эди.

Киритилди: Бугун 14:25. Ўқилди: 272 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!