"Биз золимлар томонида туришга қарор қилган америкаликларга, илмий эркинлик талаби учун тадқиқотчиларни ишдан бўшатган америкаликларга: "Озодлик ҳайкалини бизга қайтаринг", деймиз. Биз уни сизга совға қилдик, лекин сиз ундан нафратланаётган кўринасиз. Шунинг учун у бу ерда, ўз уйида, хавфсиз жойда бўлади", – дея таъкидлади сўл марказчи сиёсатчи Рафаэл Глюксман.
Глюксман Трампни Украина ва бошқа масалалар бўйича сиёсати учун у танқид қилган.
Озодлик ҳайкали 1886 йилда АҚШ Мустақиллик Декларациясининг юз йиллиги шарафига Нью-Йорк шаҳрида француз халқининг америкаликларга совғаси сифатида тақдим этилган. Озодлик ҳайкали франциялик Огюст Бартолди томонидан томонидан ясалган.