Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Франция Макронни танқид қилгани учун Италия элчисини чақиртирди

Франция Макронни танқид қилгани учун Италия элчисини чақиртирди

Франция Италия элчиси Эмануэла Д'Алессандрони Италия бош вазири ўринбосари Маттео Салвинининг Франция етакчиси Эммануэль Макроннинг Украинага Европа қўшинларини юбориш бўйича позициясини танқид қилгани муносабати билан чақиртирди.

Бу ҳақда Agence France-Presse хабар бермоқда.

Бунгача Салвини Макронни дубулға кийиб, жангларда қатнашиш учун шахсан Украинага боришга чақирган.

"Элчига бу баёнотлар мамлакатларимиз ўртасидаги ишонч муҳити ва тарихий муносабатларига, шунингдек, икки томонлама муносабатлардаги сўнгги ўзгаришлар икки давлат позицияларининг, хусусан, Украинани собит қўллаб-қувватлашга оид кучли яқинлашувини кўрсатганига зид эканлиги эслатилди", — деб ёзади AFP манбасига таяниб.

Киритилди: 10:40 23.08.2025. Ўқилди: 917 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!