Бугун 23 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Франция Ички ишлар вазирлиги ва миллий почта оператори La Poste йирик киберҳужумга учради — Euronews

Франция Ички ишлар вазирлиги ва миллий почта оператори La Poste йирик киберҳужумга учради — Euronews

Хабар берилишича, 22 декабрдан бошлаб La Poste'нинг расмий сайти ишламай қолган, жўнатмаларни етказиб беришда муаммолар юзага келган, уларни онлайн кузатиш имконияти йўқолган.

Шунингдек, почта операторининг банк бўлинмаси мижозлари ҳам мобил иловалар орқали ўз ҳисобларига кира олмаётганини билдирган. Расмийлар фуқароларни шахсий маълумотлар хавфсиз ҳолда эканига ишонтирмоқда. Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ушбу киберҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Қайд этилишича, почта тизимига қилинган ҳужумдан олдин Франция Ички ишлар вазирлиги ҳам киберҳужумга учраган. Ўзини ҳужум учун масъул деб эълон қилган хакер 16,4 миллион нафар Франция фуқаросига оид маълумотларга эга бўлганини иддао қилган. Бироқ вазирлик бу маълумотни рад этиб, хакер фақат бир неча ўнлаб ҳужжатларни қўлга киритганини, улар орасида қидирувга оид маълумотлар ва айрим баённомалар бўлганини маълум қилган.

Киритилди: Бугун 19:35. Ўқилди: 287 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!