Франция ҳукумати Олимпиада ўйинлари бошланиши арафасида мигрантлар ва уйсизларни Париждан мажбуран ҳайдаб чиқармоқда. Бу ҳақда Inside The Games хабар берди.
Қайд этилишича, Франция ҳукумати бу ноқонуний хатти-ҳаракатлари учун жамоатчилик томонидан танқид остига олинган.
2024 йилги ёзги Олимпия ўйинлари Франция пойтахти Парижда 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Париж—2024 Олимпиадасида футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси C гуруҳидан жой олди. Вакилларимиз гуруҳда Испания, Доминикан ва Миср каби терма жамоалар билан баҳс олиб боради.
Дастлабки ўйин Испанияга қарши 24 июль куни бўлиб ўтади.