Бугун 13 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Франция ҳукумати Олимпиада ўйинлари олдидан 5 мингга яқин бошпанасиз мигрантни Париждан кўчирди — The New York Times

A A A
Франция ҳукумати Олимпиада ўйинлари олдидан 5 мингга яқин бошпанасиз мигрантни Париждан кўчирди — The New York Times

Нашрнинг ёзишича, одамлар автобусда Лион ва Марсел каби шаҳарларга олиб борилиб, махсус бошпаналарга жойлаштирилмоқда. Уйсизлар у ерда уч ҳафтагача яшайди, шу вақт ичида улар бошпана олиш мезонларига жавоб бериши текширилади. Ушбу ҳуқуққа эга бўлганлар ариза кўриб чиқилаётганда узоқ муддатли уй-жой билан таъминланиши мумкин. Бироқ бошпанасиз мигрантларнинг 60 фоизгача қисми уй-жой ололмаяпти, баъзилари эса депортация қилинмоқда.

Газетанинг қайд этишича, кўчириш сабабларидан бири Париж ва унинг атрофида яшовчи 100 минг уйсиз одам учун бошпаналарда жой йўқлигидир. Муаммони ҳал қилиш учун расмийлар ўтган йили мамлакат бўйлаб 10 та вақтинчалик бошпана очган.

Аввалроқ The Guardian ҳам Париж ва унинг атрофидан уйсизларнинг бошқа ҳудудларга кўчирилиши ҳақида ёзган эди. Нашр маълумотларига кўра, ўтган йилнинг апрел ойидан буён Париждан 12,5 минг киши чиқариб юборилган.

Киритилди: 19:06 13.07.2024. Ўқилди: 1130 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!