Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Франция ҳукумати 8 миллиард евролик мудофаа буюртмаларини тўламай юрибди

Франция ҳукумати 8 миллиард евролик мудофаа буюртмаларини тўламай юрибди

Франция Қуролли кучлари вазирлиги йил охиригача мудофаа буюртмалари бўйича 8 миллиард евролик қарзини тўлаши керак.

Бу ҳақда BFMTV телеканали хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, бу "мудофаа компанияларидан буюртма қилинган, лекин ҳали тўланмаган ҳарбий техникага" тегишли. Телеканалнинг таъкидлашича, мудофаа корхоналари "давлат кредит асосида қайта қуролланаётгани учун огоҳлантирмоқда".

Тўланмаган тўловлар ҳақида ташвишланиш, хусусан, Airbus ва Thales томонидан билдирилди.

"2024 йилда Франция парламенти томонидан қабул қилинган ҳарбий режалаштириш тўғрисидаги қонун 2030 йилгача қайта қуролланиш учун 413 миллиард евро ажратишни назарда тутган бўлса-да, бюджетнинг бир қисми аллақачон сарфланган, чунки 99 миллиард евро аввалги мажбуриятларни бажаришга йўналтирилади", деб таъкидлайди BFMTV. Канал янги буюртмалар учун кўп пул қолмаслиги мумкин деб ҳисоблайди.

14 апрель куни Иқтисодиёт, молия, саноат ва рақамли суверенитет вазири Эрик Ломбар Франциянинг 3,3 триллион еврога тенг давлат қарзини ортиқча деб атади.

Киритилди: 09:40 06.06.2025. Ўқилди: 505 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!