Нашрнинг хабар беришича, Франция, Германия ва Буюк Британия БМТга агар Эрон ядровий дастури бўйича халқаро ҳамжамият билан музокараларга қайтмаса, унга қарши санкцияларни тиклашга тайёр эканиини маълум қилган.
"Агар Эрон 2025 йил август ойи охиригача дипломатик ечимга эришишни истамаса ёки узайтириш имкониятидан фойдаланмаса, биз тезкор механизмни ишга туширишга тайёрлигимизни аниқ маълум қилдик", дейилади ушбу давлатлар ташқи ишлар вазирлари мактубида.
Франция, Германия ва Буюк Британия ўтган ойда Туркиядаги музокараларда Эронга агар Теҳрон сентябргача АҚШ билан музокараларни ва Халқаро атом энергияси агентлиги билан ҳамкорликни қайта тиклашга рози бўлса, август ойидаги муддатни узайтириши мумкинлигини айтганди. Агар бу амалга оширилмаса, Европа давлатлари БМТ Хавфсизлик кенгашининг Теҳронга қарши барча санкцияларини тиклаши айтилганди.