Бугун 9 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Франция чемпионати. Абдуқодир Ҳусанов қизил карточка олган ўйинда «Ланс» кичик ҳисобда «ПСЖ»га ютқазди

A A A
Франция чемпионати. Абдуқодир Ҳусанов қизил карточка олган ўйинда «Ланс» кичик ҳисобда «ПСЖ»га ютқазди

Франция чемпионати 10-турида «ПСЖ» ўз майдонида «Ланс»ни қабул қилди.

Баҳсда парижликлар 4-дақиқада Усмон Дембеле томонидан киритилган гол эвазига 3 очко ишлаб олишди.

Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов лансликлар сафида асосий таркибда майдонга тушди. У 59-дақиқада Ашраф Ҳакимийга нисбатан ишлатган қўполлиги учун тўғридан-тўғри майдондан четлатилди.

ПСЖ – Ланс 1:0 (1:0, 0:0)

2 ноябрь, 21:00, «Парк-де-Пренс»

Гол: 1:0 – 4 Дембеле.

ПСЖ – Сафонов, Мендеш, Пачо, Маркиньос, Хакимий, Фабиан Руис (Заир-Эмери, 71), Витинья, Жоау Невеш, Барколя, Асенсио (Дуэ, 71), Дембеле (Ли Кан Ин, 61).

Ланс – Самба, Абдуқодир Ҳусанов, Данзо, Гради (Сарр, 63), Мачадо, Чавес, Диуф (Давид Кошта, 80), Томассон (Эль-Энауи, 63), Зарури (Лабо-Ласкари, 80), Нзола, Сотока (Оджедиран, 20).

Огоҳлантиришлар: Абдуқодир Ҳусанов (45+1), Стилл (45+4), Гради (47), Маркиньос (57), Диуф (62), Данзо (86).

Четлатиш: Абдуқодир Ҳусанов (59).

Киритилди: 23:47 02.11.2024. Ўқилди: 5324 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!