Франция бош вазири пенсия ёшини 62 ёшдан 64 ёшга оширишни назарда тутган пенсия ислоҳотини 2027 йилгача тўхтатиб туришни режалаштирмоқда — BFMTV .
Телеканал манбаларига кўра, бу ташаббус бош вазир Себастьен Лекорнюнинг пенсия масалалари бўйича ишчи гуруҳ билан икки соатдан ортиқ давом этган музокаралари натижасида юзага келди.
"Ислоҳотни вақтинча тўхтатиш қарори ҳукуматга қарши навбатдаги ишончсизлик вотумининг олдини олишга қаратилган. Чунки ўнг ва сўл мухолифат кучлари Францияда пенсия ислоҳоти ўтказилишига қаршилик кўрсатмоқда. Агар ҳукумат пенсия ёшини оширишни таклиф қилса, мухолиф дупутатлар биргаликда яна ишончсизлик вотуми учун овоз бериши мумкин", дейилади BFMTV хабарида.