Франция мудофаа вазирлиги раҳбари Себастьян Лекорню мамлакат ҳарбий-саноат мажмуаси корхоналарига «Астер» зенит-ракеталарини ишлаб чиқаришга устувор аҳамият бериш кераклигини айтди, деб ёзади «Газета.Ру».
«Биринчи марта мен бир қатор пудратчиларни Aster ракеталари учун ҳарбий буюртмаларга устунлик бериш учун маъмурий ваколатлардан фойдаланганман, фуқаролик буюртмалари эса орқа ўринда туради», деди Лекорню.