Федерал Қидирув Бюроси (ФТҚ) отишмачи Томас Мэтью Крукс ҳақидаги асосий маълумотларни яшириб, 2024 йил июлида АҚШ президенти Дональд Трампга уюштирилган суиқасд юзасидан Вакиллар палатаси терговини кечиктирди.
Бу ҳақда The New York Post (NYP) терговда иштирок этган икки конгрессменга таяниб хабар берди.
Крукснинг ижтимоий медиа фаолиятига оид янги маълумотлар, аввалроқ Конгрессга ошкор қилинмаган, кўплаб сиёсий зўравонликларни маъқуллаш, сиёсатчиларни ўлдиришга чақириқлар ва уй қурилиши бомбаларини ясаш бўйича кўрсатмаларни ўз ичига олади. Конгрессменлар Майк Келли ва Пэт Феллон тергов давомида ФҚБ бу файлларни ҳеч қачон топширмаганини таъкидлаб, янги тергов ўтказишга чақиришди.
Мисол учун, 2020 йил августдаги бир постида Крукс шундай деб ёзган эди: "Ҳукуматга қарши курашишнинг ягона йўли - бу террористик ҳужумлар, муҳим бинога бомба олиб кириш ва ҳеч ким сизни кўрмасдан олдин уни портлатиш ва амалдорларни ўлдиришдир".