Бугун 3 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

ФҚБ: "Шатдаун АҚШ хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин"

ФҚБ: "Шатдаун АҚШ хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин"

АҚШ федерал ҳукуматининг қисман ёпилиши миллий хавфсизликка таҳдид солиши мумкин.

CNN телеканали хабарига кўра, бу ҳақда ФҚБ агентлари уюшмаси аъзоларига юборилган хабарномада айтилган.

"Мамлакат миллий хавфсизликка мисли кўрилмаган таҳдидлар ва жиноятларга дуч келган бир пайтда ФҚБнинг фаолиятини тўхтатиш ФҚБнинг ўз вазифаларини бажариш қобилиятига путур етказиши мумкин”, - дея хабар беради CNN.

Ассоциация, шунингдек, чекланган операцион ресурслар тергов, кузатув, суд-тиббий таҳлил ва давлат, маҳаллий ва халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорликка жиддий таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Ташкилот раҳбарлари Конгрессга мактуб йўллаб, тўхташ вақтида ишлаган федерал ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг маошларидан ушлаб қолинмасликни талаб қилган. Улар маошларни ушлаб қолиш агентларнинг молиявий барқарорлигига таҳдид солиши ва уларнинг хавфсизлик рухсатномаларини хавф остига қўйиши мумкинлигини таъкидладилар.

АҚШ федерал ҳукумати маблағ етишмаслиги сабабли 1 октябрь ярим тунда ўз фаолиятини қисман тўхтатди.

Киритилди: 11:00 02.10.2025. Ўқилди: 453 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!