Июль ойида Янги Зеландияга ташрифи чоғида Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) директори Кэш Патель маҳаллий разведка ва полиция раҳбарларига мамлакатда тақиқланган 3D-босма қуролларни совға қилган эди. Офицерлар охир-оқибат уларни йўқ қилишга мажбур бўлишди.
Бу ҳақда The Washington Post (WP) нашри хабар бермоқда.
Тилга олинган қуроллар Янги Зеландия қонунчилигига кўра тақиқланган 3D-босма тўппончалар эди. Нашрнинг аниқлик киритишича, бундай совғаларни камида учта юқори мартабали маҳаллий хавфсизлик ходими олган. Охир оқибат, қуроллар йўқ қилинди.
Газетанинг таъкидлашича, Патель 31 июль куни Веллингтонда ФҚБ идорасини очган. Ҳозирда у Трамп маъмуриятидан Янги Зеландияга ташриф буюрган ягона юқори мартабали амалдор ҳисобланади.