Бугун 23 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

ФҚБ АҚШнинг Эронга зарбалари ҳақидаги махфий маълумотларнинг сизиб чиққанини текширмоқда

ФҚБ АҚШнинг Эронга зарбалари ҳақидаги махфий маълумотларнинг сизиб чиққанини текширмоқда

Федерал қидирув бюроси АҚШнинг Эронга берган зарбаси натижаларига оид махфий маълумотларни ошкор қилган шахсни тергов қилмоқда.

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Каролин Левитт маълум қилди.

"Бу ўта махфий маълумот. Бу оммавий ахборот воситаларига ошкор қилинмаслиги керак. Афсуски, кимдир уни ноқонуний равишда ошкор қилишга қарор қилди ва ҳозир ФҚБ бу шахс устидан тергов олиб бормоқда", - деди у.

Сешанба куни Америка оммавий ахборот воситалари, жумладан, CNN АҚШ мудофаа разведка агентлиги ҳисоботига таяниб, АҚШ Эроннинг учта ядровий объектига зарбалар бергани Эрон ядровий дастурининг асосий таркибий қисмларини йўқ қилмагани ва АҚШ разведкасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, унинг ривожланишини бир неча ойга орқага сургани ҳақида хабар берди.

Киритилди: 07:30 26.06.2025. Ўқилди: 786 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!