Бугун 23 октябрь, 2019 йил, чоршанба

O'ZB

Фотофакт: Лола Каримова Тиллаева собиқ эркак атлетчи Кейтлин Женнернинг нусхасига айланиб қолмоқда

Фотофакт: Лола Каримова Тиллаева собиқ эркак атлетчи Кейтлин Женнернинг нусхасига айланиб қолмоқда

Ўтмишда атлет Брюс Женнер бўлган Кейтлин Женнер ҳамда авваллари лўппигина чиройли ўзбек қизи бўлган Лола Каримова Тиллаева бугун худди эгизакларга ўхшаб қолди, деб ёзмоқда centre1 нашри. 

 

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова Тиллаевага нима бўлди?

 

Қирқни қаршилаган аёл, уч боланинг онаси ва хайрия ишларида фаол Лола ташқи кўринишини "мукаммаллаштириш"дан ўзини тия олмаган кўринади. Пластик жарроҳлар ёрдамида, албатта.

 

Юзлардаги натижа эса ҳайратланарли! Лола 69 ёшли Кейтлин Женнернинг иккинчи нусхасига айланиб қолган. Бир вақтлар куч-қудрат тимсоли бўлган, 1976 йилги олимпия чемпиони Брюс Женнердан аёлга айланиш учун кўп сонли жарроҳлик амалиётлари ўтказганини яширмайди. 

Кейтлин ҳам, Лола ҳам Лос-Анжелесда истиқомат қилади ва битта пластик жарроҳнинг хизматидан фойдаланиши эҳтимолдан холи эмас.

 

Бундай бўлмаган тақдирда ҳам, барибир, ҳар бир бадавлат аёлнинг жарроҳи ва стилисти мижозининг юзида гўзалликнинг энг замонавий тенденцияларини акс эттиришга ҳаракат қилади, натижада аёлларда ўхшашлик юзага келади.

Лола Каримова Тиллаева инстаграмга жойлаган суратларидан кўринадики, у илгарилари бутунлай бошқача кўринишга эга бўлган.

 

Лола Каримова-Тилляева в 2019 и 2009 годах; фото: Инстаграм

Лола Каримова-Тиллаева 2019 (чапда) ва 2009 (ўнгда) йилларда; фото: Инстаграм

Еще более раннее фото Лолы Каримовой с супругом Тимуром Тилляевым

Янаям аввалроқ Лола Каримова турмуш ўртоғи Темур Тиллаев билан бирга.

Киритилди: 14:10 18.09.2019. Ўқилди: 7129 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!