Бугун 18 октябрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Фото: Тошкентда автомобил ойнасидан чиқинди ташлаган ҳайдовчи йирик миқдорда жарима тўлади

Фото: Тошкентда автомобил ойнасидан чиқинди ташлаган ҳайдовчи йирик миқдорда жарима тўлади

Тошкентда автомобил ойнасидан чиқинди ташлаган ҳайдовчи 2 230 000 сўмга жаримага тортилди. Бу ҳақида “Водители Ташкента” гуруҳи хабар қилмоқда.

Хабарда айтилишига кўра, воқеа 29 сентябрь куни содир бўлган. Светофорда тўхтаб турган автомобил ойнасидан чиқинди кўчага отиб юборилганини унинг орқасида турган автомобил видеорегистратори камерасига тушиб қолган.

ЙҲХБда ушбу видеога қонуний баҳо беришган ва ҳайдовчи Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик кодексининг 147 моддасининг 1 қисмига асосан (Йўл иншоотларига, йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи техник воситаларга шикаст етказиш - ЭКИҲнинг 10 баравари миқдорида) - 2 230 000 сўмга жаримага тортилган.

Айни дамда ушбу хабар гуруҳда қизғин муҳокама бўлмоқда. Баъзи ҳайдовчилар ушбу вазиятда МЖКнинг нотўғри банди қўлланилган, аслида 123-модда. (Транспорт воситаларидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш) қўлланилиши керак эди дейишмоқда. Ушбу бандга кўра ҳайдовчи ЭКИҲнинг 1 бараваригача жаримага тортилиши мумкин.

Лекин Фейсбукда ушбу пост остига қолдирилган изоҳларга кўра, аксарият ҳайдовчилар кўчани ифлослантираётган ҳайдовчиларга нисбатан янада қаттиққўл жазолар қўллаш тарафдоридир.

Оповещение о наложении штрафа

Киритилди: 15:35 08.10.2019. Ўқилди: 2385 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!