Гавайи оролидаги Килауэа вулқонидан сизиб чиққан лава яқинроқда турган «Ford Mustang»ни бир дақиқада ютиб юборган.
«Global News» телетармоғи Килауэа вулқонидан чиққан лаванинг йўллар, бино ҳамда автомобилларни ўз домига тортаётгани акс этган сюжетни эълон қилди. Лава бор-йўғи бир дақиқада «Ford Mustang»нинг чиппагини чиқарган.
Килауэа Ер юзидаги энг фаол вулқонлардан бири саналади. Уйғониш ўтган ҳафта охирида содир бўлиб, жойларда бир нечта зилзилаларга сабаб бўлган.
Лава бир ярим минг нафар аҳоли яшайдиган Леилани-Эстейтс аҳоли пунктига жуда тезлик билан етиб келди. Уйғониш чоғида лава фаввораси 70 метрга қадар кўтарилгани айтилмоқда.
Manba: topnews.ru