«Forbes» нашри 2026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг кўп даромад топувчи футболчилари рейтингини эълон қилди. Унга кўра, «Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду биринчи ўринни эгаллади.
Нашр баҳолашича, португалиялик футболчининг мавсум давомидаги умумий даромади 300 миллион долларни ташкил этади. Бу унинг энг яқин таъқибчиси — «Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Мессининг даромадидан икки баравар кўп.
«Forbes» ҳисоб-китобларида футболчиларнинг клублардан оладиган маоши ва бошқа тўловлари, шунингдек, футболдан ташқари фаолияти орқали топадиган маблағлари ҳам инобатга олинган. Роналду «Ан-Наср»дан 250 миллион доллар, бошқа манбалар орқали эса яна 50 миллион доллар даромад олиши кутилмоқда.
Рейтингда иккинчи ўринни 145 миллион долларлик даромад билан Лионель Месси эгаллади. «Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе эса 100 миллион доллар билан учинчи бўлди.
«Forbes» талқинига кўра, дунёнинг энг кўп даромад топувчи 10 футболчиси:
1. Криштиану Роналду («Ан-Наср») — 300 миллион доллар (250 миллион доллар клубдан, 50 миллион доллар бошқа манбалардан).
2. Лионель Месси («Интер Майами») — 145 миллион доллар (70 миллион доллар клубдан, 75 миллион доллар бошқа манбалардан).
3. Килиан Мбаппе («Реал») — 100 миллион доллар (70 миллион доллар клубдан, 30 миллион доллар бошқа манбалардан).
4. Эрлинг Ҳоланд («Манчестер Сити») — 85 миллион доллар (60 миллион доллар клубдан, 25 миллион доллар бошқа манбалардан).
5. Винисиус Жуниор («Реал») — 76 миллион доллар (48 миллион доллар клубдан, 28 миллион доллар бошқа манбалардан).
6. Ламин Ямал («Барселона») — 55 миллион доллар (35 миллион доллар клубдан, 20 миллион доллар бошқа манбалардан).
7. Садио Мане («Ан-Наср») — 54 миллион доллар (50 миллион доллар клубдан, 4 миллион доллар бошқа манбалардан).
8. Жуд Беллингем («Реал») — 45 миллион доллар (29 миллион доллар клубдан, 16 миллион доллар бошқа манбалардан).
9. Ҳарри Кейн («Бавария») — 42 миллион доллар (29 миллион доллар клубдан, 13 миллион доллар бошқа манбалардан).
10. Муҳаммад Салоҳ («Трабзонспор») — 40 миллион доллар (20 миллион доллар клубдан, 20 миллион доллар бошқа манбалардан).
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду ҳозирда 41 ёшда. Манбада қайд этилишича, у яқинда Португалия терма жамоаси ихтиёрини рухсатсиз тарк этгани сабабли миллий жамоа ўйинларидан четлатилган.