Жорий йилнинг 21 апрель куни кундузи, соат тахминан 11:30 лар атрофида, ҳайдовчи Г.Х. “Нексия-3” русумли транспорт воситасини Чирчиқ шаҳрининг А.Навоий кўчаси бўйлаб бошқариб кетаётган вақтида “Барбадос” номли ошхона олдида йўлнинг қатнов қисмини ўнг томондан чап томонига, белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёда, 1960 йилда туғилган Г.С.ни уриб юборган. Пиёда зудлик билан Қибрай туман шифохонасининг жонлантириш бўлимига олиб борилган. Шифокорларнинг ҳаракатларига қарамасдан пиёданинг ҳаётини асраб қолишнинг имкони бўлмаган.
Ҳозирги кунда Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.