Юрген Клопп «Реал» бош мураббийи лавозимида Хаби Алонсонинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодлардан бири ҳисобланади. Бу ҳақда Defenca Central хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, "Қироллик клуби" «Ливерпуль»нинг собиқ бош мураббийига ҳимоячи ҳамда тўп билан яхши ишлай оладиган, ўйин суръатини оширишга қодир ярим ҳимоячини олиб беришни ваъда қилмоқда.
Айни пайтда «Реал» Ла Лига турнир жадвалида 42 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Ўтган турда «қаймоқранглилар» «Севилья»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган эди.