«Барселона» раҳбарияти жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг агентига клуб у билан шартномани яна бир мавсумга — 2028 йил июнига қадар узайтириш истагида эканини маълум қилди. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.
Манбага кўра, немис мутахассиси 2026 йилда бўлиб ўтадиган «Барселона» президенти сайловлари натижаларини кутишни маъқул кўрмоқда. Фликнинг «кўканорранглилар»нинг амалдаги раҳбари Жоан Лапорта билан муносабатлари яхши йўлга қўйилган ва шу боис у Лапортанинг клубдаги келажаги қандай бўлишини билмасдан туриб, меҳнат шартномасини узайтириш бўйича қарор қабул қилишни истамаяпти.
Флик 2024 йил ёзидан буён «Барса»ни бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида "кўк-анорранглилар" Испания чемпионати, мамлакат Кубоги ва Суперкубокни қўлга киритишди.