Бугун 6 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Флик «Бенфика»га қарши ўйин ҳақида: «Барса»ни Чемпионлар Лигасидаги энг яхши жамоалардан бири билан тўқнашув кутмоқда»

Флик «Бенфика»га қарши ўйин ҳақида: «Барса»ни Чемпионлар Лигасидаги энг яхши жамоалардан бири билан тўқнашув кутмоқда»

Ханс-Дитер Флик «Барселона» ва «Бенфика» ўртасидаги бўлажак ўйин ҳақида фикр билдирди.

Жамоалар Чемпионлар Лигасининг 1/8 финали доирасида тўқнаш келишади. Биринчи ўйин эртага, 5 март куни бўлиб ўтади.

— Албатта, биз олдиндаги жавоб ўйини ҳақида ҳам ўйлашимиз керак. Эртага биз Чемпионлар Лигасидаги энг кучли жамоалардан бирига қарши майдонга тушамиз. Улар жуда яхши ўйин кўрсатишмоқда, ўзларига ишончлари баланд ва юқори савияда ҳаракат қилишмоқда. Биз улардан яхшироқ бўлишимиз керак.

— Бу ўйин январ ойидаги учрашувга ўхшаш бўладими?

— Бу қандай ўйнашни биладиган жамоа, биз эса ўз стратегиямизга эгамиз. Икки жамоанинг ҳам жуда яхши тактикалари бор. Умид қиламанки, бу сафар тайёргарлигимиз яхшироқ бўлади. Айтганимдек, бу қийин ўйин бўлади, ва биз яхши тайёргарлик кўрган бўлишимизга умид қиламан, — деди «Барселона» бош мураббийи.

Олдинги ўйинда «кўк-анорранглилар» 5:4 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Киритилди: 02:24 05.03.2025. Ўқилди: 1645 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!