Бугун 24 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Флик "Барселона" ярим ҳимоячисини сотмасликка қарор қилди

Флик "Барселона" ярим ҳимоячисини сотмасликка қарор қилди

Ханс-Дитер Флик "Барселона"дан Фермин Лопес трансферига тақиқ қўйди.

Аввалроқ, 22 ёшли хавбекка ёзда "Арсенал", "Челси" ва Саудия Арабистони клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. "Манчестер Юнайтед" эса 70 млн евродан кўпроқ тўлашга ва футболчининг маошини деярли икки баробарга оширишга тайёр эди.

Diario Sport хабарига кўра, "Барса"да кўпчилик маошлар чегараси масаласини ҳал қиладиган келишувни расмийлаштирмоқчи бўлган, аммо бош мураббий бунга қарши чиққан.

Бундан ташқари, Флик молиявий фейр-плей билан боғлиқ муаммолар туфайли иложи бўлмаса, бошқа футболчи харид қилмасликка рози бўлди.

Премер-лига жамоаларидан Фермин бўйича иккита таклиф салмоқли бўлиб, камида бир ҳафта муҳокама қилинди. Саудия Арабистони жамоасидан таклиф бўлган ҳолатда, футболчининг ўзи катта миқдордаги маблаққа қарамай, уни қабул қилмоқчи эмаслигини аниқ кўрсатди.

Киритилди: 09:39 23.08.2025. Ўқилди: 346 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!