"Флешка"нинг дастлабки намунаси 1984 йилда Япониялик "Toshiba" компанияси муҳандиси Фудзио Масуока томонидан ишлаб чиқилган.
"Флешка" номи инглиз тилидаги "flash" - (чақнаш) сўзидан келиб чиққан бўлиб, муаллиф ундаги маълумотларни бир зумда ўчира олиши мумкинлигига қиёсланиб номланган.
Барчага таниш замонавий флешкалар 1999 йилда "M-Systems" компанияси муҳандислари томонидан ихтиро қилинган.
1999 йил 5 апрель куни АҚШда "флешка"ни кенг ҳажмда ишлаб чиқариш учун патент олинган. Биринчи "IBM" логотипи туширилган флешка 2000 йил сентябрь ойида оммага тақдим этилган.
Сотувга чиқарилган биринчи флешкалар 8 Мб хотирага эга бўлиб, 50 АҚШ долларида нархланган.
Флешканинг дастлабки намуналарида маълумотларни қайта ёзиш чекланганлиги сабабли фойдаланувчиларга бир қанча ноқулайликлар келтириб чиқарган.
Бугунги кунда, биз учун оддий саналган стандарт флешка эса 8 Гб хотира эга бўлиб, 100 000 мартагача маълумот ёзиш мумкин.