Бразилия президентлигига номзод Флавио Болсонару сайловда ғалаба қозонса, мамлакатдаги 70 миллион аёлни интернет билан таъминламоқчилигини маълум қилди. У, шунингдек, мобил телефон сотиб олишга имконияти йўқ фуқароларга телефон тарқатиш имкониятини ҳам муҳокама қилмоқда.
"Биз аллақачон уяли алоқа операторлари билан музокаралар олиб бордик. Улар ҳукуматга ушбу 70 миллион аёлни мобиль телефонлар орқали интернетга улашда ёрдам беришдан манфаатдор. Бундан ташқари, сайловолди дастуримиз доирасида телефон олишга имкони йўқ инсонларга мобиль қурилмаларнинг ўзини тақдим этиш масаласини ҳам кўриб чиқяпмиз", — деди Болсонару YouTube-каналидаги "Brasil por Elas" дастури тақдимоти чоғида.