Термиз шаҳрида 2022 йил 1 ноябрь куни, шаҳарнинг «А.Жомий» маҳалласида яшовчи Т.Сардор (исм шарифлар ўзгартирилган), Сариосиё туманида яшовчи, О.Шухратга банкдан кредит маблағи олиш учун гаров сифатида мулк топиб беришини айтиб, унга бир-нечта мулкларни таклиф қилиши ортидан, унинг ишончига кириб, Т.Сардордан жами 10 000 (ўн минг) АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб қайтариб бермасдан ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Т.Сардорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.