Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Финляндия ядро уруши ҳолати учун ер ости шаҳрини қурди

Финляндия ядро уруши ҳолати учун ер ости шаҳрини қурди

Хельсинки остида деярли 1 миллион кишини сиғдира оладиган 5,5 мингта бошпана тармоғи яратилди. Бу ҳақда Times хабар бермоқда.

Финляндия пойтахти кўчалари остида ядровий зарба ёки ҳужум пайтида аҳолини ҳимоя қилиш учун мўлжалланган ер ости иншоотларининг кенг тармоғи яширинган.

Шаҳар хавфсизлик департаменти ходими Юкка-Пекка Шродерус тинчлик даврида бу жойлар ижарага берилишини тушунтирди.

«Шаҳар ҳокимияти фавқулодда ҳолатлар учун бошпаналарни қурган, аммо кейин уларни ижарага берган. Уларнинг ишлатилаётгани яхши, чунки биз ҳаммаси ишлаётганини биламиз», — деди у.

Шродеруснинг сўзларига кўра, ер ости шаҳри ичида сув горкали олимпия сузиш ҳавзалари, сауналар, картинг трассалари, скейт-парклар, черковлар ва камондан ўқ отиш марказлари жойлашган.

Киритилди: 14:10 13.07.2026. Ўқилди: 1097 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!