Бугун 14 август, 2026 йил, жума

O'ZB

Финляндия Украина энергетика секторини тиклаш учун 28,5 млн евро ажратади

Финляндия Украина энергетика секторини тиклаш учун 28,5 млн евро ажратади

Финляндия Украина энергетика секторини тиклаш учун 28,5 миллион евро ажратади. Бу ҳақда Финляндия Ташқи ишлар вазирли хабар берди.

"Финляндия уруш оқибатида зарар кўрган Украина энергетика секторини тиклаш учун ривожланиш соҳасидаги ҳамкорлик жамғармаларидан қарийб 28,5 миллион евро ажратади", — дейилади вазирлик хабарида.

Лойиҳанинг қолган қисмини Украина мустақил равишда молиялаштиради. Электр станциялари технологиясининг умумий қиймати 46,5 миллион еврони ташкил этади.

Қайд этилишича, "Укрнафта" мамлакатда узлуксиз электр таъминотини таъминлаш мақсадида электр станцияларини харид қилмоқда.

"Ишончли энергия таъминоти, айниқса, қиш ойларида ҳаётий аҳамиятга эга. Россиянинг энергетика инфратузилмасига зарбалари Украинада кундалик ҳаётни қийинлаштирмоқда. Электр станциялари Вааса шаҳрида ишлаб чиқарилади, бу эса янги иш ўринлари яратилишига ҳам хизмат қилади", — дейилади вазирлик баёнотида.

Ускуналар етказиб берувчиси сифатида Финляндиянинг Wärtsilä Finland Oy компанияси танланган. Электр станцияларининг Ваасада ишлаб чиқарилиши Финляндияда бандлик, мутахассислик салоҳияти ва экспорт ривожига ҳам ҳисса қўшиши таъкидланган.

Киритилди: 23:57 13.08.2026. Ўқилди: 21 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!