Финляндия Россия Федерацияси билан чегара яқинида НАТО қўмондонлик марказини ташкил этмоқда.
Россия чегарасидан 200 километр узоқликда жойлашган Финляндиянинг Миккели шаҳридаги янги армия штаб-квартирасида турли мамлакатлардан келган бир неча ўнлаб ходимлар жойлашади.
"Бу билан Финляндия Россияга НАТОнинг тўлақонли аъзоси эканлиги ҳақида сигнал юбормоқда", — дея маълум қилди мамлакат мудофаа вазири Антти Хяккянен. У Финляндия армияси қўмондонлиги Миккели шаҳрига жойлашаётганини қўшимча қилди.
Июн ойида НАТО мудофаа вазирлари Шарқий НАТО мамлакатлари хавфсизлигини таъминлаш учун Финляндияда ротацияли қуруқликдаги кучларни жойлаштиришга ҳам қарор қилишган эди.
Август ойи охирида Финляндия ташқи таҳдидларнинг олдини олиш учун ўз ҳудудида НАТО зирҳли бригадасини жойлаштириши мумкинлиги ҳақида маълум қилди. Italehti нашрининг ёзишича, Миккелида 4-5 минг аскар ва офицердан иборат бригада жойлаштирилади. Бундан ташқари, Скандинавия мамлакатлари томонидан яриморол шимоли орқали Норвегия портларидан Финляндиягача бўлган ҳарбий транспорт коридори яратилгани маълум бўлди.