Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Финландияда итлар коронавирусни аниқлашда яхши ёрдам бермоқда

Финландияда итлар коронавирусни аниқлашда яхши ёрдам бермоқда

Финландиянинг Хельсинки аэропортида йўловчиларнинг коронавирусга чалинганини тезкор ва оғриқсиз аниқлашда итлардан фойдаланиш йўлга қўйилган. Тадқиқотчиларнинг сўзига кўра, синов тарзида ўтказилаётган ушбу амалиётнинг дастлабки натижалари яхши самарани кўрсатди.

Мина, Косси ва Эт лақабли учта ит Хельсинки аэропортида махсус хона ташкилланганидан бери 2200 нафар йўловчидан олинган тест намуналарини ҳидлаб кўришган бўлиб, уларнинг 0.6 фоизида вирус борлиги аниқланган. Ушбу тадқиқот декабрда якунланишига қарамай олимлар жамоаси итлар аниқлаган тест жавоблари бурундан олинадиган ПCР тести билан бир хил эканини айтишмоқда.

“Биз аэропортда 16-17 мингта ПCР тестини ўтказдик ва уларнинг 1 фоиздан камроғи мусбат натижани кўрсатди. Буни итлар орқали аниқланган беморлар сони билан солиштирганда деярли бир хил натижа келиб чиқмоқда. Мен ПCР тести ва итлар орқали аниқланган беморлар сони орасида ҳеч қандай фарқ йўқ деб ўйлайман” дейди тадқиқотчилардан бири Тимо Аронкито.

Айни пайтда тадқиқотчилар итлар орқали топилган беморлар билан ПCР орқали аниқланган беморлар сони қанчалик бир-бирига тўғри келишини таҳлил қилишмоқда. Улар ушбу тадқиқот натижаларини шу йилнинг охиригача оммага эълон қилишмоқчи.

Шу йилнинг бошида коронавирус авж олган пайтлардаги дастлабки синовлар итларнинг вирусни топишдаги натижалари деярли 100 фоизга тўғри бўлганини кўрсатганди. Бу ПCР тестидан анча тезкор услубдир. Чунки, ПCР тестининг жавоби маълум бўлгунча беш кунгача вақт кетиши мумкин.

Киритилди: 19:15 29.10.2020. Ўқилди: 1521 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!