Финландия билан Швециянинг НАТОга қўшилиши тўғрисидаги ҳужжатни ҳозиргача альянсга аъзо 30 та давлатдан 23 таси ратификация қилди, деди бош котиб Йенс Столтенберг Норвегияда сўзга чиқиб.
"Бир неча соат аввал АҚШ сенати қўшилиш ҳақидаги протоколни ратификация қилди. Шундай қилиб, Финландия билан Швециянинг НАТОга қўшилишини ратификация қилган мамлакатлар 23 тага етди", – дейилади унинг эълон қилинган маърузасида.
Бундан ташқари, альянснинг айрим аъзолари "ўзларининг миллий тартиб-қоидаларини якунлашга яқин турибди" дея қўшимча қилди Столтенберг.