Бугун 16 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

“Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” ГТФда 251,5 млрд сўмлик зарар аниқланди

“Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” ГТФда 251,5 млрд сўмлик зарар аниқланди


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” ГТФ масъул шахслари қабул қилиб олинган ва истеъмолчиларга етказиб берилган табиий газ ҳажми ўртасидаги тафовутни келиб чиқиш сабабларини аниқламасдан, оддий йўқотиш сифатида ҳисоботга киритиб, давлат ва жамият манфаатларига 251,5 млрд сўмлик зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 21:50 15.08.2026. Ўқилди: 802 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!