Испания ва Аргентина Финалиссимани ўтказиш санасини келишиб олди.
Гастон Адолянинг сўзларига кўра, Испания ва Аргентина футбол федерациялари Финалиссима учрашувини март ойида, ФИФА кунлари оралиғида — 17 мартдан 25 мартгача бўлган вақтда ўтказишга келишиб олди.
Евро ва Копа Америка чемпионларининг беллашуви қаерда бўлиши ҳозирча номаълум, аммо ўйинни ўтказиш учун эҳтимолий мезбонлар сифатида Англия, Саудия Арабистони ва Қатар кўриб чиқилмоқда.