Филиппин ҳукумати томонидан ҳибсга олиниб, Халқаро жиноий судга (ХЖС) топширилган Дутерте биринчи суд мажлисда видеоконференция орқали иштирок этди. Унинг адвокати 79 ёшли сиёсатчининг соғлиғи ёмонлиги сабабли мажлисда иштирок эта олмаслигини маълум қилди, бироқ ХЖС судяси суд тиббиёти мутахассиси Дутертенинг соғлиғи ва руҳий ҳолати суд жараёнида тўлиқ иштирок этишга имкон беришини хулоса қилганини айтди.
Родриго Дутерте инсониятга қарши жиноятларда айбланмоқда. Дутерте ўз президентлик даврида Филиппинда судсиз қотилликлар кампаниясини олиб борган.
У эълон қилган наркотикларга қарши уруш доирасида президентга бўйсунувчи гуруҳлар “наркотрафикка алоқадор” деб ҳисобланган одамларни судсиз ўлдирган. Турли баҳоларга кўра, ўша даврда 7 мингдан 30 минг нафаргача одам ҳалок бўлган.