Филиппин марказидаги Себу шаҳридаги полигонда кўчкидан кейин бедарак йўқолган деб ҳисобланган охирги одамнинг жасади топилди.
Бу ҳақда Xinhua ахборот агентлиги Ёнғиндан ҳимоя қилиш бюросига таяниб хабар берди.
Бу фожиа қурбонлари сонини 36 тага етказди, аввалроқ 35 кишининг ўлими тасдиқланган.
Ҳодиса 8 январь куни содир бўлган. Чиқиндиларни қайта ишлаш заводи бинолари орасида катта миқдордаги вайроналар қулаган. Расмийларга кўра, воқеадан сўнг дарҳол вайроналар остидан 12 ишчи қутқарилган, 36 киши эса бедарак йўқолган. 10 кун давом этган қидирув-қутқарув операциясида денгиз флоти ходимлари билан бирга 300 дан ортиқ одам иштирок этган.