Филиппинда "Калмаэги" тўфони оқибатида ҳарбий вертолётнинг қулаши оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда ABS-CBN News телеканали ҳарбий амалдорларга таяниб, ҳалокат ҳақида хабар берган.
"Қидирув-қутқарув операциялари натижасида Super Huey (Bell UH-1Y Venom) вертолёти учувчиси ва экипажига тегишли эканлиги тахмин қилинаётган олтита жасад топилди”, — деди ҳарбийлар.
Самолёт табиий офат оқибатларини бартараф этишда ёрдам бериш учун мамлакатнинг тўфондан жабр кўрган ҳудудларига йўл олган тўртта вертолёт гуруҳининг бир қисми бўлган. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда ва ҳалокат сабабларини аниқламоқда.
Тўфон туфайли Филиппиннинг марказий қисмида камида 26 киши ҳалок бўлгани, юз минглаб одамлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлгани аввалроқ хабар қилинган эди.