Бугун 3 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Филиппинда рўй берган зилзила қурбонлари сони ортиб бормоқда

Филиппинда рўй берган зилзила қурбонлари сони ортиб бормоқда

Филиппиннинг Себу провинциясида содир бўлган зилзила қурбонлари сони 69 кишидан 72 кишига етди, 294 киши жароҳат олди.

Бу ҳақда GMA News табиий офатларнинг олдини олиш ва оқибатларини юмшатиш бўйича миллий кенгашга таяниб хабар берди.

Кенгаш маълумотларига кўра, Себу шимолидаги зилзиладан 170 минг киши жабр кўрган, тахминан 20 минг киши уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, силкинишлар натижасида баъзи бинолар вайрон бўлган.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни маҳаллий вақт билан 21:59 да 6,9 магнитудали зилзила қайд этилган эди. Кейинчалик магнитудаси 1 дан 5 гача бўлган 2300 дан ортиқ ер силкинишлари қайд этилган. Филиппин вулқонология ва сейсмология институти маълум қилишича, зилзила Бого шаҳридан тахминан 20 км шимоли-шарқда, 5 км чуқурликда бўлган.

Себу провинциясида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Энг кўп ҳалок бўлганлар вилоят шимолидаги 90 минг аҳолиси бўлган Бого шаҳрида, шунингдек, Сан-Ремижио ва Меделлин муниципалитетларида содир бўлган.

Киритилди: 10:30 02.10.2025. Ўқилди: 378 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!