Бугун 15 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Филиппинда «Нору» тўфони 10 кишининг умрига зомин бўлди

A A A
Филиппинда «Нору» тўфони 10 кишининг умрига зомин бўлди

Филиппинда ўтган дам олиш кунлари содир бўлган «Нору» тўфони қурбонлари сони 10 кишига етди, саккиз киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда чоршанба куни Табиий офатлар хавфини камайтириш ва бошқариш бўйича Миллий кенгаш матбуот котиби Рафаэлито Алехандро маълум қилди, дея хабар беради «Синьхуа» ахборот агентлиги.

Унинг таъкидлашича, кенгаш якшанба куни «Нору» тўфони қуруқликка тушганидан бир неча соат ўтиб Манила шимолидаги Булакан провинциясида сув тошқинидан 10 кишининг ўлимини қайд этди, улар орасида беш нафар қутқарувчи ҳам бор.

Шу билан бирга, бедарак йўқолганлар сони саккизтага кўтарилди - Шимолий Камаринесадан беш киши, Рисалдан иккитаси ва Кесон провинциясидан бир киши.

Киритилди: 20:46 29.09.2022. Ўқилди: 2195 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!