Бугун 26 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Филиппинда амалдорни гранатомётдан отиб ўлдирмоқчи бўлишди, аммо у тирик қолди

 Филиппинда амалдорни гранатомётдан отиб ўлдирмоқчи бўлишди, аммо у тирик қолди

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Магуинданао-дел-Сур провинциясида номаълум шахслар амалдорнинг кортежига пистирма қўйган. Ўқ кузатувчи автомобилга тегиши оқибатида икки қўриқчи яраланган, бироқ амалдорнинг ўзи омон қолган.

Маълум қилинишича, босқинчилар қочишга уринган, аммо таъқиб давомида йўқ қилинган.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, бу сўнгги беш йил ичида ушбу амалдорга учинчи марта суиқасд қилишга уриниш ҳисобланади.

Киритилди: Бугун 18:25. Ўқилди: 229 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!