Филиппиннинг жанубий қисмида содир бўлган кучли зилзила натижасида камида 19 киши ҳалок бўлди, 134 киши жароҳат олди. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига таяниб хабар беришича, жабрланганлар сони 200 нафардан ошган.
Расмий маълумотларга кўра, камида етти киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Зилзиланинг магнитудаси 7,8 баллни ташкил этди.
Зилзила эпицентрига яқин жойлашган Генерал Сантос шаҳрида йигирмадан ортиқ бино вайрон бўлган. Улар орасида асосан тижорат объектлари мавжуд.
Филиппин Фуқаро авиацияси бошқармаси Минданао оролидаги Генерал Сантос халқаро аэропорти фаолияти вақтинча тўхтатилганини маълум қилди.
Сарангани ва Султон Кударот вилоятларидаги қарийб 10 минг оила хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди.
Қутқарув хизматлари вайроналар остида қолганларни қидириш ишларини давом эттирмоқда.
ТАСС агентлигининг Филиппиндаги Россия элчихонасига таяниб хабар беришича, зилзила оқибатида жабрланган Россия фуқаролари ҳақида маълумот келиб тушмаган.