Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди

ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди

Бугун The Best 2025 тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

ФИФА "Йилнинг энг яхши" футболчиси учун 11 нафар даъвогарларни эълон қилди. Йил футболчиси бўлишга даъвогарлар билан танишинг: Коул Палмер (Челси), Педри (Барселона), Усмон Дембеле (ПСЖ), Витинья (ПСЖ), Ламин Ямал (Барселона), Ҳарри Кейн (Бавария), Нуно Мендес (ПСЖ), Ашраф Ҳакими (ПСЖ), Муҳаммад Салoҳ (Ливерпуль), Килиан Мбаппе (Реал Мадрид) ва Рафинья (Барселона).

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ҳужумчиси Усмон Дембеле 2025 йилги "Олтин тўп" совринини қўлга киритган эди. Ўтган мавсумда у Франция лигаси, Франция кубоги, Франция суперкубоги ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан. Бундан ташқари, футболчи парижликлар сафида Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалига чиққан.

Киритилди: Бугун 10:46. Ўқилди: 443 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!