Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

ФИФА вакиллари ЖЧ-2030 финали учун "Камп Ноу"ни кўздан кечирди

ФИФА вакиллари ЖЧ-2030 финали учун "Камп Ноу"ни кўздан кечирди

ФИФА делегацияси 9 ноябрь куни "Барселона"нинг уй стадиони — "Камп Ноу"га ташриф буюрди.

AS нашри маълумотига кўра, ташриф 2030 йилги жаҳон чемпионати финалига мезбонлик қиладиган аренани танлаш жараёни билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Стадионни кўздан кечиришда Испания футбол федерацияси мутасаддилари ҳамда "Барселона" президенти Жоан Лапорта бошчилигидаги клуб вакиллари ҳам иштирок этди.

Бундай текширувларда ФИФА стадион ва майдон ҳолатидан ташқари, транспорт, меҳмонхоналар, тиббиёт муассасалари ва алоқа инфратузилмасини ҳам баҳолайди.

"Камп Ноу" ЖЧ-2030 финалини қабул қилишга асосий уч номзоддан бири ҳисобланади. Қолган даъвогарлар — Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" ва Марокашнинг Касабланка шаҳрида қурилаётган Ҳасан II номидаги стадион.

Айни пайтда "Камп Ноу"да реконструкция ишлари давом этмоқда. Стадионни янгилаш жараёни 2027 йилда ҳам давом этиши режалаштирилган.

Киритилди: 12:16 10.11.2026. Ўқилди: 713 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар