Бугун 15 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

ФИФА ва УЕФА ўртасидаги янги низо

ФИФА ва УЕФА ўртасидаги янги низо

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) раҳбари Жанни Инфантино клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини кўпайтиришни, шунингдек, турнирнинг ўтказилиш частотасини оширишни истамоқда, деб хабар беради The Times.

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) Инфантинонинг клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини кенгайтириш бўйича ҳар қандай уринишини — хоҳ жамоалар сонини ошириш, хоҳ мусобақани ҳар икки йилда бир марта ўтказиш орқали бўлсин — тўсиб қўяди. УЕФА Европадан иштирок этадиган жамоалар сонининг эҳтимолий ортишидан норозилик билдирмоқда.

Ўтган йилги турнирда Европанинг 12 та клуби иштирок этган эди, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби эса финалда «ПСЖ»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган «Челси» бўлганди.

Киритилди: 23:06 14.03.2026. Ўқилди: 343 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!