Халқаро футбол федерацияси (ФИФА)нинг ҳакамлар рўйхатидаги тожикистонлик ҳакамлар сони уч кишига кўпайди, деб хабар берди Тожикистон футбол федерацияси матбуот хизмати 3-январ куни.
Қайд этилишича, тожик арбитрлари сони ўтган йилга нисбатан 14 кишидан 17 кишига кўпайган. Бу ҳақда Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) матбуот хизмати эълон қилган янги ҳакамлар рўйхатида маълум бўлди.
Янги маълумотларга кўра, Тожикистондан халқаро тоифадаги ҳакамлар рўйхатига 6 нафар ФИФА рефериси, 8 нафар ФИФА рефери ёрдамчиси ва 2 нафар ФИФА футзал ҳаками киритилган.