Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

ФИФА КЎЖЧ очилиш ўйини учун чипталарни сотишда муаммога дуч келмоқда

ФИФА КЎЖЧ очилиш ўйини учун чипталарни сотишда муаммога дуч келмоқда

ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати очилиш учрашувига барча чипталарни сотишга муваффақ бўлмаяпти. Бу ўйинда Мисрнинг «Ал-Аҳли» жамоаси ҳамда АҚШнинг «Интер Майами» клуби ўзаро тўқнаш келади. Бу ҳақда "The Athletic" хабар берди.

Манбага кўра, Майамида жойлашган «Хард Рок» стадиони 65 минг томошабинни сиғдира олади, аммо ҳозирча фақатгина 20 мингта чипта сотилган. ФИФА бу муаммони ҳал қилиш учун Майами Дейд коллежи билан ҳамкорлик ўрнатди. Ушбу таълим муассасасида 100 мингдан зиёд талабалар таҳсил олади. Ҳар бир талаба чипта харид қилса, яна тўртта чиптани бепул қўлга киритади. Бу таклиф доирасида чипта нархи 3,5 еврога белгиланган.

«Биз стадионни тўлдирамиз, атмосфера ажойиб бўлади. Ҳа, ҳали сотилмаган чипталар бор, аммо яқин кунларда уларни анча катта миқдорда сотамиз», — деди ФИФА президенти Жанни Инфантино манбага кўра.

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2025 йил 14 июндан 13 июлга қадар АҚШда бўлиб ўтади. Мусобақада турли қитъалардан 32 жамоа иштирок этади ва улар саккизта гуруҳга бўлинади. Гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар 1/8 финалга йўл олади.

Киритилди: 09:19 13.06.2025. Ўқилди: 390 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!