Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати соврин жамғармаси 1 миллиард долларни ташкил қилади

ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати соврин жамғармаси 1 миллиард долларни ташкил қилади

Клублар ўртасидаги 2025 йилги жаҳон чемпионатининг мукофот жамғармаси 1 миллиард долларни ташкил қилади.

Бу ҳақда хабар берди Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) матбуот хизмати.

Турнир 2025 йилнинг 15 июньидан 13 июльига қадар АҚШДА бўлиб ўтади. Мусобақа ҳар тўрт йилда бир марта ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 32 та жамоа иштирокида илк бор ўтказилади. Мусобақада Европадан 12 та клуб (шу жумладан, Чемпионлар лигасининг сўнгги 4 та ғолиби, шунингдек, клублар рейтингидаги энг яхши 8 та жамоа), Жанубий Америкадан 6 та, Шимолий Америка, Африка ва Осиёдан 4 та, Океаниядан 1 та клуб ҳамда мезбон мамлакат вакили иштирок этади. Жамоалар 4 тадан 8 та гуруҳга бўлинган ва ҳар бир рақиб билан бир мартадан ўйнайди. Ҳар бир гуруҳдан иккита энг яхши жамоа 1/8 финалга йўл олади.

Киритилди: 03:42 06.03.2025. Ўқилди: 1644 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!