Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

ФИФА Жаҳон чемпионати яқинлашаётган бир пайтда Конгодаги Эбола касаллиги авж олишига муносабат билдирди

ФИФА Жаҳон чемпионати яқинлашаётган бир пайтда Конгодаги Эбола касаллиги авж олишига муносабат билдирди

Халқаро футбол федерациялари ассоциацияси (ФИФА) Эбола безгаги тарқалиши ҳақидаги маълумотлар фонида, 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Конго Демократик Республикаси футбол федерацияси (FECOFA) билан алоқада бўлиб турганини маълум қилди.

«ФИФА Эбола касаллиги авж олиши билан боғлиқ вазиятдан хабардор ва жамоанинг барча хавфсизлик тавсияларидан бохабар бўлишини таъминлаш учун FECOFA билан яқин алоқада бўлган ҳолда жараённи кузатиб бормоқда. ФИФА турнирнинг хавфсиз ўтишини таъминлаш мақсадида Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилувчи уччала давлат, шунингдек, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликни давом эттирмоқда, чунки барча иштирокчиларнинг соғлиғи ФИФА учун устувор вазифа бўлиб қолади», — дейилади ФИФАнинг ТАСС агентлиги Reuters'га таяниб келтирган баёнотида.

Аввалроқ Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Конго ДР ва Угандадаги Эбола эпидемиясини халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳолат деб тан олган эди.

Киритилди: Бугун 20:36. Ўқилди: 156 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!